Киевга дрон ҳужум қилди
Олам
−
18 Ноябрь 2023
11503Бугун, 18 ноябрь куни Россия камикадзе дронлари билан Киев шаҳрига, шунингдек, Киев, Одесса ва Хмелницкий вилоятларига ҳужум қилди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Курск вилоятидан учирилган 38 та дрондан 29 тасини уриб туширганини маълум қилган бўлса, пойтахт маъмурияти шаҳар бўйлаб учирилган 10 та дроннинг барчаси уриб туширилганини айтган.
Одесса вилоятида эса битта дрон энергетика инфратузилмаси объектига зарба берган. Бир киши жароҳатланган.
Херсон вилоятида сўнгги 24 соат ичида Россия томонидан ўт очилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Прокудиннинг сўзларига кўра, снарядлар вилоятдаги аҳоли пунктларининг турар-жойлари ва Бериславский туманидаги Маданият уйига тушган.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Украина учувчисиз самолётининг Брянск вилоятига ҳужум қилишга уриниши ҳақида хабар берган.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков эса кеча, 17 ноябрь куни минтақадаги аҳоли пунктларига артиллерия ва миномётлардан 40 дан ортиқ ҳужумлар қайд этилгани, шунингдек, бир қанча қишлоқларга учувчисиз самолётлар томонидан ҳужум қилингани ҳақида ёзган. Гладков ҳужумларда Украина Қуролли кучларини айблаган ва отишма оқибатида қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини қайд этган.
LiveБарчаси