Киевда мотам куни эълон қилинди
Олам
−
30 Декабрь 2023
25900Киев мэри Виталий Кличко Украина пойтахтида бир кунлик мотам куни эълон қилинишини билдирди. Бу ҳақда "24 канал" хабар берди.
Унинг айтишича, Киевда 29 декабрь, жума куни Россия босқинчиларининг йирик ракета ҳужумларидан кейин қурбонлар сони ортган.
"29 декабрь куни пойтахтга қилинган ҳужумда тинч аҳоли ўлими бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Шевченко туманидаги омбор биноси вайроналари остидан ҳозирга қадар 16 нафар жасад топилди", деб ёзди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Киев мэри шу боисдан ҳам 1 январь Украина пойтахтида мотам куни бўлишини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Россиянинг кўплаб ракеталари ва учувчисиз учоқлари ҳужумига учраган Запорожье, Днепр ва Одесса шаҳарларида ҳам 2024 йилнинг биринчи кунида мотам маросимлари ўтказилиши хабар қилинган. Айни пайтда ҳужум қурбонларининг умумий сони 39 га етди.
LiveБарчаси