Киев Кремлга уюштирилган ҳужум бўйича муносабат билдирди

Олам

image

Киевнинг Кремлга қилинган дрон орқали ҳужумга алоқаси йўқлиги маълум қилинди. Владимир Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мазкур ҳолатга муносабат билдирган. Бу ҳақда AFP хабар берди

“Украинанинг Кремлга учувчисиз учоқлар ҳужуми уюштирилганига ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дейди Подоляк.

Шунингдек, Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров ҳам Украинанинг Кремлга қилинган ҳужумга алоқадорлигини рад этди. 

“Бизда Кремлга тунги ҳужумлар уюштирилиши бўйича маълумот йўқ. Президент Зеленский таъкидлаганидек, Украина барча мавжуд куч ва воситаларни ўз ҳудудларини озод қилишга қаратади, бошқаларга ҳужум қилишга эмас”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Кремль матбуот хизмати 3 майга ўтар кечаси Киев режими Россия Президенти Владимир Путиннинг қароргоҳига дрон орқали зарба беришга урингани ҳақида хабар берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Зеленский Киев Кремлга ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг