Китоб ўқиган маҳбусларнинг қамоқ муддати қисқариши кутиляпти
Олам
−
13 Июль 2023
8019Украина Халқ депутатлари маҳбусларнинг китоб ўқиши эвазига қамоқда қолиш муддатини қисқаришни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Focus” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, маҳбусларга танлов имконияти берилмайди. Улар фақатгина мамлакат адлия вазирлиги томонидан украин тилида электрон ёки босма шаклда тасдиқланган китобларни ўқий олади. Ўқилган ҳар бир китоб вақтни 3 кунга қисқартиради. Ҳисобга олинадиган ўқилган китобларнинг максимал сони 10 тани ташкил қилади. Шунингдек, адабиёт ҳақиқатан ҳам ўзлаштирилганлигини исботлаш учун тест имтиҳонидан ўтиш керак бўлади. Колония маъмурияти ҳар бир маҳкум учун ўқилган китоблар сони ҳақида маълумот беради.
Умумий ҳисобда, бир йил олдин озод бўлиш учун маҳкум 12 йилни китоб ўқиб ўтказиши керак. Халқ депутатлари бу маҳкумлар учун ажойиб туртки бўлишига ишонч билдирмоқда.
LiveБарчаси