Киссинжер тирик бўлганида, сиёсий ирода топилар эди – Песков
Олам
−
07 Март
6120Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ядро уруши “видолашувнинг охирги чораси” эканини айтди. Бу ҳақда у “Билим. Биринчи” таълим марафонида сўз очди.
“Бу одамлар (Ғарбдаги) ядро урушидан қўрқишадими, билмайман. Агар улар инсон бўлса, улар ўзларини ҳимоя қилиш даражасида қўрқишлари керак. Инсонда ўзини ҳимоя қилиш инстинкти бўлиши, қўрқув бўлиши керак. Ядро уруши – сўнгги чора, хайрлашув чораси”, дейди Песков.
Кремль воизига кўра, ҳозирда Ғарб ва Европа пойтахтларида, Америка Қўшма Штатларида кўп бўлаётган ядро уруши ҳақидаги барча мунозаралар ўта масъулиятсизликдир.
“Бу жуда хавфли, чунки бу мавзу мунтазамлаштирилмоқда”, дейди Россия Президентининг матбуот котиби.
Шунингдек, Песков 1970 йилларда АҚШ-Совет муносабатларидаги кескинликни юмшатишда ҳаракатлантирувчи куч бўлган АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг вафотидан афсусда эканини билдирган. Унинг айтишича, агар Киссинжер тирик бўлиб, АҚШ ва Европадаги ҳокимиятга таъсир ўтказганида, мулоқот учун кўпроқ сабаб ва сиёсий ирода бўлар эди.
Қайд этиш жоизки, АҚШ собиқ давлат котиби, тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Генри Киссинжер 2023 йилнинг ноябрь ойида 100 ёшида вафот этган. Ядровий уруш мавзуси эса жаҳон сиёсатида 2022 йилнинг февралида Украинада уруш бошланганидан бери асосий мунозара мавзуларидан бирига айланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь