Кисида Ўзбекистонга келяпти
Олам
−
05 Август
7293Япония Бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Кисида 9-12 август кунлари Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Мўғулистонга ташриф буюриши ҳам режалаштирилган. Бош вазир Қозоғистонда Марказий Осиёнинг беш мамлакати етакчилари билан учрашув ўтказади ва минтақага иқтисодий ёрдам пакетини эълон қилади.
Иқтисодий пакет савдо йўлини ўрнатиш, карбонсизланиш ва одамлар ўртасидаги алмашинувни ривожлантиришга қаратилган. Бу Қозоғистондаги олти томонлама саммитдан сўнг эълон қилинадиган қўшма баёнотнинг бир қисми бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Токиода минтақа давлатларининг ҳокимият ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Бош вазири Фумио Кисида Марказий Осиёга келиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси