Кисида Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кисида ўғирлаб кетилган фуқаролар масаласини ҳал қилиш учун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан шахсий учрашув ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 27 май куни ушбу масалага бағишланган хотира тадбиридаги нутқида айтиб ўтди. 

“Раҳбарлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ниҳоятда муҳим. Юқори даражадаги учрашувни тез орада амалга ошириш учун маслаҳатлашувлар ўтказишни истаймиз”, деган Фумио Кисида.

Айтиш жоизки, Шимолий Корея разведка хизматлари томонидан японияликнинг ўғирланиши мавзуси расмий дипломатик алоқаларни сақламайдиган икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги энг оғриқли мавзулардан биридир. 2002 йилда Пхеньян бор-йўғи 13 нафар япон фуқароси ўғирлаб кетилганини тан олган ва улардан беш нафарига ўз ватанларига қайтишга рухсат берган. Қолганлари ўлган деб эълон қилинган, жасадлари уларнинг яқинларига жўнатилган. Бироқ уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб бўлмаган.

Маълумот учун, 2014 йил май ойида Япония ва КХДР ҳукуматлари япон фуқароларининг ўғирланиши бўйича янги тергов ўтказишга келишиб олган, бироқ кейинчалик Пхеньян ташаббуси билан бунга алоқадор комиссия тарқатиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Япония Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг