Киркоров “қора рўйхат”га тушди
Маданият-санъат
−
24 Февраль
16740Австралия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлашини яна бир бор эълон қилиб, санкция қўлланилган Россия фуқаролари ва ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, 55 нафар Россия фуқароси ва 37 ташкилотга киритилган рўйхат таркибида Федерация Кенгаши ва Давлат Думаси депутатлари, Россиянинг бир қанча вилоятлари раҳбарлари, санъаткорлар, муассаса ва идоралар раҳбарлари ўрин олган.
Қайд этилишича, чекловларга Россия таркибига кирган ҳудудлардан украиналик болаларнинг ноқонуний депортацияси сабаб бўлган. Филипп Киркоров эса Донбассга ташриф буюргани учун жазоланган деб тахмин қилинмоқда. У 3 февраль куни Донецкда жойлашган Горловка шаҳрига, 16 февраль куни эса Макеевкага борган. Қўшиқчи рус аскарлари ва болалар учун инсонпарварлик ёрдами ва совғалар олиб келган, шунингдек, уч нафар ҳарбий ногирон хизматчига протез ўрнатиб бериш учун пул тўлашга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Зеленский россиялик машҳурларга “запрет” қўйиши ортидан, Киркоров уни мазах қилиб чиққан эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15