Кирини ювишини хоҳлармидингиз? – Тошқулов қиз ва ўғил болалар ётоқхонанинг бир қаватида яшашини қоралади

Жамият

image

Ижтиомий тармоқларда Ўзбекистон Миллий университети ётоқхонасида ўғил болалар ва қиз болалар бир қаватда яшаётгани ҳақида хабарлар ва унга илова қилинган фотолар тарқалганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар турар жойларида ўғил ва қиз болаларнинг бир қаватда жойлаштирилишига муносабат билдириб, бу ҳолатни қоралади.

“Талабалар турар жойларида ўғил болалар ва қиз болаларнинг битта қаватда жойлаштирилгани жуда уятли. Шу ҳам гап бўлдими? Шу нарсани наҳотки тартибга солиб бўлмайди? Мен шунинг учун ҳам алоҳида буйруқ чиқариб беришим керакми?

Кейин яна ижтимоий тармоқларда айюҳаннос: “Бу киши ўзларининг эътиқодларидан келиб чиқиб, қиз бола билан ўғил болани ажратишни бошлади”, деб ёзишади. Бу гаплар нима керак менга?

Ҳурматли масъуллар, ўз фарзандингизни шу жойда тасаввур қилиб кўринг. Олий таълим муассасаси ётоқхонасида қизингизнинг хонаси ўғил боланинг хонаси билан ёнма-ён туришини хоҳлармидингиз? 

Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз? 

Биз талабаликда ўзимиз ўрганганмиз шундай нарсаларни. Бино битта десангиз, кириш ва чиқишни иккита қилса бўлади-ку. Қанча штат бор кераксиз. Шулардан ходим қўйса бўлади-ку. Бевосита раҳбарга боғлиқ бу нарса”, деган вазир.

Аввалроқ, Тошқулов олий таълим тизими иш юритувчида қоғозбозлик авж олиб кетганини танқид қилиб, буни тузатиш учун 3 ой кераклигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Абдуқодир Тошқулов

Баҳолаганлар

741

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг