Киндигини қўлим билан уздим, кейин ташлаб юбордим – Фарзандини ҳожатхонага ташлаган она (видео)

Жамият

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида аёл ўз фарзандини бозор ҳожатхонасида дунёга келтириб, сўнг уни ўша ҳожатхонага ташлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 

1999 йилда туғилган фуқаро Ф.Т. асли Сурхондарёнинг бошқа туманида истиқомат қилади. У Деновдаги “Хабибобод” бозорига куёвига кийим олгани боргани, ўша вақт бирдан оғриқ бўлиб, тўлғоқ тутганини айтди. 

“Бирдан оғриқ бошланди ва кучаяверди. Мен нима бўлишини билмас эдим. Келди, қўлимга олдим, киндигини қўлим билан уздим. Овози чиқмади, кейин қўрққанимдан ташлаб юбордим. Иккинчи марта яна қайтиб келдим, овози чиқмади. Ўлган деб ўйладим”. 

Ф.Т. сўзида давом этаркан, чақалоғининг жинси қиз эканини билиши, бироқ унинг юзига ҳам қарамай ташлаб юборганини айтади. Унинг қайд этишича, боланинг отаси Россияга кетиб қолган. Аёл унга ҳомиладор эканини айтмаган. 

Чақалоқ қандай қутқариб қолинди?

Шу куни Ф.Т.дан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ овозини эшитгач, ички ишлар ходимига хабар берган. Ички ишлар ходими чақалоқни қўли билан ҳожатхона ўрасидан чиқариб олган ва унга зарар бермай ювунтирган.

Бугун чақалоқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назоратига олинган. У Денов тумани Марказий шифохонасига қарашли 2-сонли туғруқ бўлимида сақланмоқда. Чақалоқ сунъий равишда озиқлантирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

376

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг