Кимлигингни унутма! Мане ўз қишлоғидаги лойли майдонда футбол ўйнади
Спорт
−
16 Июнь 2022
10882Сенегал миллий терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Садио Мане туғилиб ўсган қишлоғи Бамбалига борди ва лой майдонда ўтган ўйинда иштирок этди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Манбага кўра, лойли майдонда ўтган футбол учрашувида Манедан ташқари, “Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Aл-Ҳажи Диуф, “Ньюкасл” собиқ ҳужумчиси Паписс Сиссе, Садионинг терма жамоадаги сафдоши Мбае Диан ва Бенин термаси форварди Дезире Сегбе-Азанкпо каби номдор спортчилар иштирок этган.
Қайд этиш жоизки, Маненинг бу ташрифи содда ва нисбатан камбағликда ҳаёт кечирувчи Бамбали қишлоги одамларини ниҳоятда хурсанд қилди.
Аввалроқ, Маненинг агенти мижозининг “Ливерпуль”ни тарк этиб, “Бавария”га ўтишини маълум қилган эди. Бунда олдин, сенегалликларнинг 70 фоизга яқини Садионинг “қизиллар” сафини тарк этишини исташи маълум бўлганди.
Маълумот ўрнида, Мане 2016 йилда "Саутгемптон"дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпуль” футболчисига айланганди. Сенегаллик ҳужумчи ўшандан бери “қизиллар” сафида 269 ўйинда майдонга тушиб, 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси