Кимлар боғча пули тўлашдан озод қилинади? 

Жамият

image

Ўзбекистонда ватан ҳимояси ва тинчлиги йўлида яраланган ёки ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари боғча тўловидан озод қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарорида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 август куни қабул қилинган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан “Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Хусусан, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари, шунингдек ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари квотадан қатъи назар ота-оналар тўловидан озод қилиниши тўғрисида қўшимча киритилмоқда.

Низомга кўра, ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли мактабгача таълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва шу йилнинг 22 август кунидан кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча имтиёз боғча пули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг