Кимлар атроф-муҳитни ифлослантиргани учун тўлов тўлайди?
Жамият
−
17 Апрель 2021
6675Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сон қарор қабул қилинди.
Қарор билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлигининг:
• Ўзбекистон ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атмосфера ҳавосига чиқариб ташловчи, очиқ сув ҳавзалари ва жойларнинг рельефига оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи 55,1 мингта юридик шахс хатловдан ўтказилганлиги;
• 2020 йилда атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига 68,3 млрд сўм маблағ тушганлиги;
• ушбу маблағларнинг 17,75 млрд сўми Давлат бюджетига ўтказилганлиги, қолган маблағлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ҳамда бошқа тадбирларни амалга оширишга, шунингдек ходимларни моддий рағбатлантиришга сарфланганлиги ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Белгиланишича:
а) қуйидагилар атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари объектлари ҳисобланади:
• турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
• ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
• юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси;
б) қуйидагилар атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари объектлари ҳисобланмайди:
• махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
• махсус ажратилган майдонларда вақтинча (6 ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
• техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқава сувлар ва бошқалар;
в) қуйидагилар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
• ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
• юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда қуйидагилар қайд этилган:
• атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг объектлари;
• компенсация тўловчи субъектлар;
• компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби;
• атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш ҳолатларида компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби;
• компенсация тўлови ҳисоб-китобларини расмийлаштириш ва уларни келишиш;
• компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби ва муддатлари;
• компенсация тўловчи субъектларнинг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь