Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади – Мирзиёев
Жамият
−
14 Июль 2023
13979Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришган Шавкат Мирзиёев айни вақтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис ва Сенат палаталарининг қўшма мажлисида сўз очди.
“Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.
Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?” дейди Президент.
Унинг қайд этишича, келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун барча куч ва имкониятлар бор.
У сўзида давом этаркан, Ўзбекистон унинг раҳбарлигида бошланган ислоҳотлардан ортга қайтмаслигини яна бир бор урғулади.
“Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз”, дейди Мирзиёев.