Кимё бўйича Нобель совриндорлари аниқланди
Олам
−
06 Октябрь 2021
3674Кимё бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти Бенжамин Лист ва Девид МакМилланга молекуляр синтез учун ассиметрик органокатализ усулларини ишлаб чиққанлиги учун берилди.
Швеция Қироллик Фанлар Академияси олимларнинг самарали дори воситаларини яратишга ва кимё саноатини “кўкаламзорлаштиришга” қўшган ҳиссасини қайд этди.
Бенжамин Лист Макс Планк номидаги кўмир тадқиқот институтида (Германия), Девид МакМиллан Принстон университетида (АҚШ) ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мукофот геномни таҳрир қилиш усулини яратган Эммануэль Чарпентиер ва Женнифер Доуднага берилганди.
Эртага, 7 октябрда Нобель қўмитаси адабиёт бўйича мукофот эгасини аниқлайди. Тинчлик мукофоти лауреати 8 октябрь куни Ослода эълон қилинади. Иқтисодиёт бўйича мукофот эгаси 11 октябрда маълум бўлди.
Аввалроқ, “Физиология ва тиббиёт” бўйича 2021 йилги Нобель мукофотини тирик организмлар ҳароратни қандай ҳис қилишини ўрганган олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутян қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Сюкуро Манабе, Клаус Хассельман ва Жоржио Паризи “мураккаб физик тизимларни тушунишга новаторлик ҳиссаларини қўшгани" учун физика бўйича Нобелга лойиқ кўрилган.
LiveБарчаси