Ким янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди
Олам
−
19 Сентябрь
2973Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ташқи кучларнинг таҳдиди мавжудлигини баҳона қилиб, Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини яна кенгайтириш зарурлигини эълон қилди ва “ультра-катта каллаклар” ва модификацияланган қанотли ракеталарга эга янги тактик баллистик ракеталарни синовдан ўтказди. Бу ҳақда кеча, 18 сентябрь куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Қуролларни синовдан ўтказишни Ким Чен Иннинг шахсан ўзи бошқарган. Маълумотларга кўра, синовларда оғирлиги 4,5 тонна бўлган Xwasongpo баллистик ракетаси иштирок этган.
Аввалроқ, Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР қисқа масофага учувчи бир нечта ракеталарни учиргани ҳақида хабар берган эди. Бу Шимолий Кореянинг бир ҳафта ичида иккинчи ракета синови бўлди. Бундан ташқари, 13 сентябрь куни Пхеньян биринчи марта Ким Чен Иннинг уранни бойитиш бўйича таклиф қилинган объектга ташрифи акс этган кадрларни эълон қилди.
Шимолий Корея ядро дастури
Шимолий Корея биринчи марта ядро синовларини 2006 йилда ўтказган. Мамлакат ракета ва ядровий дастурлари туфайли БМТнинг кенг қамровли санкциялари остида. Шу пайтгача Шимолий Корея уранни бойитиш заводи ҳақида ҳеч қачон очиқ хабар бермаган. Бундай иншоотлар ядровий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган юқори даражада бойитилган уранни ишлаб чиқаради. Бунинг учун уран хомашёси центрифугаларда юқори тезликда тезлаштирилади.
Санкцияларга қарамай, Шимолий Корея ядро дастурини ривожлантирмоқда. Манбаларга кўра, бунга Хитой ва Россия қисман ёрдам беради.
Маълумот учун, жорий йилнинг 4 август куни КХДР чегара қўшинлари мамлакат корхоналарида ишлаб чиқарилган 250 та янги тактик баллистик ракеталарни учириш мосламаларини қабул қилиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизига бир нечта баллистик ракета учирганди. Ракеталардан бири мамлакатнинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарида денгизга қулаб тушган.
LiveБарчаси