Ким кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди

Олам

image

Жорий йилнинг 13 май куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея қуролли кучларини урушга тайёр бўлишга чақириб, кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.  

Қайд этилишича, давлат раҳбари Корея Халқ Армиясининг биринчи гвардиячи ҳарбий-ҳаво дивизияси таркибидаги авиаполкни кўздан кечирган ва Шимолий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар бўлинмалари иштирокида бўлиб ўтган ҳарбий машғулотларга раҳбарлик қилган.

Машғулотлар чоғида Шимолий Корея ҳарбийлари ҳаво бўлинмалари, зенит-ракета қисмлари, радиолокация ва радиоэлектрон кураш бўлинмалари билан биргаликда ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича топшириқларни бажариш кўникмаларини синовдан ўтказган. Шунингдек, улар қанотли ракеталар ва “камикадзе” дронларини йўқ қилиш бўйича амалиётлар ҳам бажарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Пхеньяндаги Россия элчихонасига ташрифи чоғида зарурат туғилганда КХДР Қуролли кучларини Россияга ёрдам бериш учун сафарбар этиш ҳақида буйруқ беришини билдирган эди.

Шунингдек, КХДР ўз Қуролли кучларининг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳаракатларини юқори баҳолаб, Украина қўшинларидан “босиб олинган ҳудудларни озод этишни” Россия ва КХДР ўртасидаги “мағлуб этиб бўлмайдиган жанговар биродарлик” намунаси сифатида кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий машғулот Ким Чен Ин Шимолий Корея КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг