Ким Кардашьян собиқ эридан уялиши маълум бўлди

Маданият-санъат

image

Телеюлдуз Ким Кардашьян собиқ эри Канье Уэст ва унинг янги рафиқаси Бьянка Сенсорининг Италиядаги шов-шувли хатти-ҳаракатларидан хавотирда. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Гап шундаки, август ойининг бошидан бери Канье Уэст ва унинг янги рафиқаси Бьянка Сенсори Италия бўйлаб саёҳат қилмоқда. Жуфтликнинг папарацци фотосуратлари мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлмоқда. Суратларда жуфтлик деярли яланғоч ҳолда шаҳар кўчаларини кезаётгани тасвирланган. 

Ким Кардашьяннинг яқинларидан бири журналистларга юлдуз собиқ эрининг хатти-ҳаракатидан “хижолат”да эканини айтган.

“Ким янги суратлардан жуда хижолатда. Буларнинг барчасини болаларига қандай тушунтиришни билмайди. Канье кўчада деярли яланғоч юрган. Кардашьянга қийин”, деди у.

Унинг қўшимча қилишича, Ким Кардашьян ҳар сафар Канье ва Бьянканинг очиқ либосларини кўрганида, ўзи ҳам худди шундай кийинган вақтларини эслайди. Аммо у бу ортда қолган ва эски хотираларни эслашни истамайди.

Италия аҳолиси ҳам эр-хотиннинг бу хатти-ҳаракатларига норозилик билдирган.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан “Бизга Италияда бу ахлат керак эмас”, “Бошқа одамлар олдига деярли яланғоч ҳолда чиқиш жуда ҳурматсизлик” каби изоҳлар қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, дунёга машҳур Америкалик қўшиқчи Бритни Спирс 14 ойлик турмушидан сўнг ажрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия фотосуратлар Ким Кардашьян анье Уэст Бьянка Сенсори либослар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг