Ким Чен Иннинг қиёфадоши Вьетнамдан қувиб чиқарилди

Олам

image

Америка-Шимолий Корея саммити ҳали бошланмасидан туриб баъзи келишмовчиликлар келиб чиқди. Вьетнам ҳукумати Шимолий Корея президенти Ким Чен Инга икки томчи сувдек ўхшайдиган австралиялик Ховард Хни давлат ҳудудидан чиқариб юборди.

Ховард ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг қиёфадоши канадалик Рассел Уайт доим бу икки давлат президенти учрашиши мумкин бўлган жойда ҳозиру-нозир бўлишади. Бу каби ҳолатлар одатда ОАВ ва оддий халқ ўртасида шов-шувга сабаб бўлади. Масалан, 2018 йил Пхенчхандаги Олимпиада ўйинлари вақтида  Ховард Х шимолий кореялик мухлислар билан мулоқот қилишга уринган, бундан ташқари, ўтган йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган биринчи Америка-Шимолий Корея саммитида ҳам ўзига хос пиар уюштиришга ҳаракат қилганди.   

Бу сафар ҳам “жуфтлик” вақтидан олдин Ханойга етиб келди ва биргаликда шаҳар бўйлаб суратга тушишди, расмий учрашувлар ва матбуот анжуманига тақлид кўринишлар намойиш этишди. 

Аммо Вьетнам полицияси бу ҳазиломуз тақлидни тушунмади. ОАВ берган хабарга кўра, полиция Ховард Хни кеча, 25 февраль куни ҳибсга олган. Сўроқдан кейин унинг визаси бекор қилинган.  У  Гонконгга учадиган рейс орқали мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади. 

“Қувиб чиқарилишимнинг асосий сабаби – бу Ким Чен Инга ўхшаб туғилганимда. Бу асл жиноятим. Ким Чен Ин эса ҳазилни тушунмайди”, дейди журналистларга берган интервьюсида Ховард Х киноя билан. 

Трампнинг қиёфадоши билан эса нисбатан яхшироқ муносабатда бўлишди. Уни ҳам қўлга олиб сўроқ қилишди, аммо пиар қилмаслик, президентга ўхшашини намойиш этмаслик, Трамп услубида кийинмаслик шарти билан Ханойда қолишга рухсат беришди. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Дональд Трамп Ким Чен Ин Ховард Х Рассел Уайт

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг