Ким Чен Иннинг қизини ворис дейишга ҳали эрта – вазир Квон Ён Се

Олам

image

Жанубий Кореяни бирлаштириш вазири Квон Ён Сенинг фикрича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг қизини унинг вориси деб айтишга ҳали эрта. Вазир ушбу фикрларни CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда “Sputnik” нашри хабар берди.

“Шимолий Корея ворислик режасини ҳозирдан бошлаган тақдирда ҳам, у ҳарбийларга эътибор қаратган Шимолий Корея режимини бошқара оладими ёки йўқми, деган савол мавҳумлигича қолмоқда”, дейди Квон Ён Се. 

Унинг қайд этишича, кўпчилик мамлакат режими асосан қуролли кучларга қаратилган Шимолий Кореяни аёл киши бошқара олишига шубҳа қилади. 

“Шу билан бирга, Ким Чен Иннинг бошқа меросхўрлари бор ёки йўқлигини ҳеч ким аниқ билмайди”, дея қўшимча қилди Квон Ёнг Се. 

Шунингдек, Ким Чен Иннинг 2010 йилда туғилган ўғли борлиги ҳақидаги тахминлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, оммавий ахборот воситаларида Шимолий Корея етакчисининг қизи Ким Чжу Э олти марта омма олдида чиқиш қилган эди. Жумладан, у ракета синови ва ҳарбий парадда иштирок этди.

Сўнгги кўриниш “Ёрқин юлдуз” куни муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлиги жамоалари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида бўлди.

QALAMPIR.UZ мухбири Алибек Бейжанов “Ким Чен Иннинг қизи нега бирдан ҳамманинг эътиборига тушди?” мақоласида Шимолий Корея ворислари ҳақида батафсил маълумот берган.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг