Ким Чен Ин Жанубий Корея билан алоқалар қачон тикланишини айтди
Олам
−
30 Сентябрь 2021
7392Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин жорий йил октябрь ойининг бошидан Жанубий Корея билан алоқа линиялари тикланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берган.
“Шимолий Корея раҳбари октябрь ойининг бошидан кореялараро алоқа линиялари тикланишини айтди”, дейилган агентлик хабарида.
Маълумот ўрнида, Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Ин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг юқори даражали ҳафталигида чиқиш қилиб, яна бир бор АҚШ ва Хитой иштирокида Корея ярим оролидаги уруш тугаганлигини эълон қилишни таклиф қилган.
Ўз навбатида, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Жанубий Корея Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатидан воз кечса, Пхеньян у билан муносабатларни яхшилаш имкониятларини муҳокама қилишга тайёрлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий ва Шимолий Корея жорий йилнинг 27 июль куни муносабатларни тиклагани ҳамда 2020 йил июнида узилган кореялараро алоқа линиялари қайта ишга тушганини эълон қилганди. Аммо, август ойида Жанубий Корея ва АҚШ ўтказган қўшма ҳарбий машғулотлар фонида КХДР яна қўнғироқларга жавоб беришни тўхтатди. Чунки КХДР ва АҚШ ўртасидаги алоқалар яхши эмас. Иккала давлатнинг ҳам ядро қуролига эгалиги ўртадаги душманлик кайфиятининг омилларидан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси