Ким Чен Ин янги ракеталарини синовдан ўтказди

Олам

image

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин кеча, 24 август куни шахсан янги зенит ракеталари синовида қатнашди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Қайд этилишича, синовда икки турдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари намойиш этилган бўлиб, улар КХДРнинг мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Ким Чен Ин билан бирга юқори мартабали ҳарбий қўмондонлар ҳам иштирок этиб, янги ракеталар имкониятини баҳолаган.

Нашрга кўра, иккита янги турдаги ракета турли ҳаво нишонларини уриб тушириш учун самарали ҳисобланади. Бироқ ракеталар модели ва синов ўтказилган жой ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Бу синов Пхеньяннинг АҚШ ва Жанубий Кореяга ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақида сигнал юбориши сифатида талқин қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги кунларда Корея яриморолидаги вазият кескинлашган. 18 августдан буён АҚШ ва Жанубий Корея йирик қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаган, Пхеньян эса уларни “душманона” ҳаракат деб атаган. 19 август куни чегарада Жанубий Корея аскарлари Шимолга қарата огоҳлантирувчи ўқ узганидан кейин кескинлик янада ошди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилаш нияти йўқлигини конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Жанубий Корея Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг