Ким Чен Ин янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Олам

image

Кеча, 17 май куни Шимолий Корея янги йўналтирувчи тизим билан жиҳозланган тактик баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“17 май куни КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси янги автоном навигация тизимидан фойдаланган ҳолда тактик баллистик ракетани синовдан ўтказди. Ушбу тест синови ушбу тизимнинг аниқлиги ва ишончлилигини тасдиқлади. Учириш КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси ва унга қарашли мудофаа илмий-тадқиқот институтларининг қурол-яроғ технологияларини фаол ривожлантиришга қаратилган мунтазам фаолияти доирасида амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Синовларда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Жанубий Корея Қуролли кучлари ва Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши Шимолий Корея Япон денгизи томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг