Ким Чен Ин ядровий қурол билан таҳдид қилди
Олам
−
04 Октябрь
13627Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳужум содир бўлган тақдирда КХДР барча мавжуд ҳужум кучларини ишга солишдан тортинмаслигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Унинг хабарига кўра, Ким Чен Ин, агар бошқа давлатлар республика суверенитетига тажовуз қилишга уринса, ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини ҳам эълон қилган.
“Агар ўта аҳмоқлик ва телбаликдан мағлуб бўлган душманлар бизнинг такрорий огоҳлантиришларимизга эътибор бермаса ва Корея Республикаси-АҚШ иттифоқига ҳаддан ташқари ишонч билан республика суверенитетини бузиш учун ҳарбий куч ишлатишга уриниш учун яна бир қадам ташласалар, биз қўлимиздаги барча ҳужумчи кучларни, жумладан, ядро қуролини ҳам ишга солишдан тортинмаймиз", деди Ким Чен Ин.
КХДР етакчиси, шунингдек, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёлни “қўғирчоқ” деб атади ва республикада КХДР томонидан “қувғунлар манияси” борлигини айтди.
Бундан ташқари, Ким Чен Ин Юн Сок Ёлнинг ядровий қуролга эга давлатга ҳарбий куч билан жавоб бериш ҳақидаги сўзларини “бемаъни томоша” деб атади ва душман давлатларнинг таҳдидли риторикаси Шимолий Корея ҳарбий қудрати ўсишини тўхтата олмаслигини айтди.
Мутахассисларнинг тахминига кўра, Шимолий Корея раҳбари шу йўл билан АҚШга босим ўтказиш ва уларни ўз шартлари асосида музокаралар олиб боришга мажбурламоқчи. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, АҚШнинг бу минтақадаги таъсири заифлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қўшма Штатлар Россия, Эрон, Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги алоқаларнинг чуқурлашиб бораётганидан хавотирдалиги ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси