Ким Чен Ин суициднинг олдини олиш бўйича буйруқ берди
Олам
−
08 Июнь 2023
6591Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маҳаллий ҳокимият органларига ўз ҳудудларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишни талаб қилувчи маҳфий буйруқ берди. Бу ҳақда “Radio Free Asia” (RFA) нашри хабар берди.
Ким Чен Ин расман ўз жонига қасд қилишни социализмга хиёнат ҳаракати деб таърифлаган ва маҳаллий ҳукуматларга профилактика чораларини кўришни буюрган. Шунингдек, бундай ҳолатлар учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгар бўлиши қайд этилган.
Билдирилишича, бу тадбир мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кескин ошгани билан боғлиқ. Жорий йилнинг май ойи охирида Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси ҳам Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилиш ҳолати ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.
Хусусан, йил бошидан буён Шимолий Кореянинг Шимолий Ҳамгёнг провинциясида биргина Чонгжин шаҳри ва унинг атрофидаги туманларда 35 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.
“Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг аксарияти ўта қашшоқлик ва очлик туфайли содир бўлади, шунинг учун ҳозирча ҳеч ким (маҳаллий расмийлар) қарши чоралар кўриш имкониятига эга эмас”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси