Ким Чен Ин Шимолий Кореяга “фойда бермаган” иқтисодчига чора кўрди

Олам

image

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Вазирлар Маҳкамаси ишини танқид қилди ва мамлакат иқтисодини сақлаб қолиш учун "янги ғоялар билан чиқа олмаган" Бош иқтисодчини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига асосланиб хабар берилган. 

Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётни бошқарувчи асосий муассаса сифатида ўз вазифасини бажара олмаяпти. 

"Вазирлар Маҳкамаси асосий иқтисодий йўналишлар режасини тузишда етакчи роль ўйнай олмади", деган Ким Чен Ин. 

Шунингдек, у Ҳукумат режалари ишламаётгани ҳамда "инновацион нуқтаи назар ва аниқ тактика" намойиш эта олмаётганини таъкидлаган. 

КХДР раҳбари жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун мақсадлар жуда юқори, электр энергетикаси учун эса жуда паст белгиланган, деб ҳисобламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

493

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг