Ким Чен Ин Путинни интизорлик билан кутмоқда

Олам

image

Шимолий Корея 2024 йилда Россия томони билан алоқаларни юқори даражада фаоллаштиришни кутмоқда, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путиннинг ўзи учун қулай вақтда КХДРга ташриф буюришини кутмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Цой Сон Хи бугун, 16 январь куни Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларда айтиб ўтди. 

“Биз бу йил турли даражадаги алмашувларни фаоллаштириш, шунингдек, юқори даражадаги делегациялар алмашинуви, турли сиёсий ва маданий тадбирларни ташкил этиш жуда муҳим деб ҳисоблаймиз”, деган Шимолий Корея вазири.  

Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар Москва ва Пхеньян ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. 

Цой Сон Хининг билдиришича, 2023 йил сентябрь ойида “Восточный” космодромида бўлиб ўтган саммитда Россия Президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олган.  

“Кейин ўртоқ Ким Чен Ин ўртоқ Путинни ўзи учун қулай вақтда мамлакатимизга ташриф буюришини таклиф қилди”, деб эслайди Цой Сон Хи. 

Аввалроқ Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин Ким Чен Иннинг КХДРга ташриф буюриш таклифидан албатта фойдаланишини айтган эди. Унинг аниқлик киритишича, Россия давлат раҳбарининг ташрифи яқин келажакда бўлиб ўтиши мумкин, вақт дипломатик каналлар орқали қўшимча равишда келишиб олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг