Ким Чен Ин озиб, “чўп бўлиб қолди”
Олам
−
29 Декабрь 2021
29730КХДР етакчиси Ким Чен Ин яна омма олдида кўриниш берди. Бу сафар у Корея Меҳнат партияси (КМП) йиғилишида иштирок этди. ОАВ Шимолий Корея раҳбарининг ташқи қиёфасидаги ўзгаришга эътибор қаратмоқда – у мисли кўрилмаган даражада вазн йўқотган.
Кеча, 28 декабрь куни Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) партиянинг сўнгги йиғилишидан олинган суратларни эълон қилган. Унда КМП вакиллари 2021 йилда партия сиёсатини амалга ошириш, ҳамда, келгуси йил учун иқтисодий инқироз шароитида ривожланиш стратегиясини муҳокама қилган.
Матбуотда пайдо бўлган кадрларда, Шимолий Корея етакчисининг давлат раҳбари сифатидаги ўн йиллик фаолияти давомида ҳар қачонгидан ҳам нозикроқ кўринишга эга бўла бошлаганини пайқаш мумкин.
Сентябрь ойида, КХДР ташкил топганининг 73 йиллигига бағишланган парадда иштирок этган Ким Чен Ин омма олдига аввалгига нисбатан озғин ташқи кўринишда чиққан. Кейинчалик, унинг Хитой Халқ Республикаси асосчиси Мао Цзедун услубидаги костюмни европача услубдаги галстукли енгил костюмга алмаштиргани журналистлар эътиборини тортган эди.
Август ойида Шимолий Корея фуқароларига миллий раҳбар Ким Чен Иннинг вазн йўқотгани ортидан, унинг саломатлиги ва ташқи кўринишини муҳокама қилиш тақиқлангани хабар қилинган эди. Бир неча ой аввал, КХДР етакчисининг кескин вазн йўқотган ҳолда оммага кўриниш бериши, унинг касаллиги ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди. Шу билан бирга, айрим экспертлар тўсатдан вазн йўқотишнинг ортида Шимолий Корея раҳбарининг соғлом турмуш тарзига амал қилаётгани турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.
Маълумот учун, 2011 йилда ҳокимиятга келган Ким Чен Ин ҳар йили 6-7 килограммдан вазн тўплаб, 2020 йилда унинг вазни 140 килограммга етгани маълум қилинган эди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь