Ким Чен Ин 10 йил аввал вафот этган отасини хотирлади 

Олам 3412
image

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин бугун, 17 декабрь куни 10 йил аввал вафот этган отаси Ким Чен Ир хотирасини ёд этиш учун Кимлар оиласининг мақбараси бўлмиш Ким Сусан Қуёш саройига ташриф буюрди. Бу ҳақда КХДРнинг “Нодон синмун” давлат газетаси хабар берган.  

“Биз буюк саркардани (Ким Чен Ирни) партиямиз ва халқимизнинг абадий раҳбари сифатида эъзозлашимиз, унинг инқилобий ҳаёти ва ўлмас инқилобий ютуқларини улуғлашимиз керак”, дея Ким Чен Ин сўзларини келтирган нашр. 

Маълумот ўрнида, Халқ Республикасининг расмий тарихшунослигига кўра, Ким Чен Ир 2011 йил 17 декабрда ўзининг махсус поезди вагонида мамлакат бўйлаб навбатдаги текширув сафари чоғида юрак хуружи натижасида вафот этган. 

Айни пайтда Ким Сусан ёдгорлик мажмуасида унинг мўмиёланган танаси билан шаффоф саркофаг ўрнатилган. Унга вафотидан кейин мамлакатнинг олий ҳарбий унвони — генералиссимус берилган. 

Эслатиб ўтамиз, шимолий кореяликларга собиқ Президент Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллиги муносабати билан 11 кун давомида кулиш ва спиртли ичимлик ичиш тақиқланган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 139
Рейтинг: 3
t
×