Кичик мундиалга тайёрмиз – Равшан Ҳайдаров
Спорт
−
20 Май 2023
5939Бугун, 20 май куни Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Мусобақанинг очилиш ўйинида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси мезбон – Аргентинага қарши тўп тепади.
Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ЖЧнинг дастлабки ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшаларни таркибга киритдик. Улар билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Рақибнинг сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик. Шунга яраша тайёргарлик олиб боряпмиз. Кучли рақиб, аммо ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ”, дейди Равшан Ҳайдаров
Ўзбекистон мураббийи жамоанинг чемпионатдаги асосий мақсадини ҳам маълум қилди.
“Аввал ҳам жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз. Қолаверса, аввалги натижаларимизни (энг яхшиси — чоракфинал) яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, кичик мундиалга тайёрмиз”, дея қўшимча қилди Ҳайдаров.
Аргентина-Ўзбекистон ўйини 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь