Кичик Дональд Трамп учта ижтимоий тармоқдан воз кечишга чақирди

Олам 7885
image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг ўғли кичик Дональд Трамп Telegram мессенжеридан фойдаланишни танлади ва ушбу қарорини изоҳлади. 

У Instagram, Twitter ва Facebook каби ижтимоий тармоқларнинг сиёсатидан норозилигини билдирган. 

Унга кўра, консерватив қарашларга риоя қилган ушбу хизматлар фойдаланувчиларига босим ўтказилмоқда. 

Бундан ташқари, сиёсатчининг ўғли одамларни ушбу “катта учликдан йироқ бўлишга” чақирган. 

Шу билан бирга, Trump Organization вице-президенти Instagram, Twitter ва Facebook тармоқларидан фойдаланишда давом этишини қўшимча қилган, аммо у исталган вақтда ушбу тармоқларда блокланиши мумкинлигига ишонч билдирган.

“Мен Telegram'да бўлганимдан хурсандман”, деган кичик Трамп.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йил 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президентликка асосий даъвогарлар – демократ Жо Байден ва республикачи Дональд Трамп эди. Оммавий овоз бериш ва сайловчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Байден ғалаба қозонди, аммо Трамп сайлов натижаларини тан олмади ва судларга даъво қилди.

6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 3
Теглар
t
×