Хусусий тиббиёт муассасаларида кимларга бепул хизмат кўрсатилади?
Жамият
−
27 Март 2021
7789Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида хусусий клиникаларнинг ўрни тобора ортиб боряпти. Бу мамлакатга коронавирус кириб келгач, яққол намоён бўлди. Аммо кўп ҳолларда одамлар "дарров пул сўрайди" деб, хусусий клиниканинг остонасига боришга ҳам ҳайиқади.
Аммо қонунчиликда хусусий клиникалардан фойдаланиш тартиблари ҳам белгиланган бўлиб, айрим тоифаларга бунда имтиёзлар берилган. Одамлар эса бундан бехабар, "оч қорним тинч қулоғим" дейдиган хусусий клиникалар ҳам дамини чиқармай юраверади.
QALAMPIR.UZ қонунчиликка кўра, кимлар хусусий клиникалар хизматидан бепул фойдаланиши мумкинлиги ҳақида маълумотларни бериб ўтади.
Хусусий тиббиёт муассалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимои ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:
• Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
• 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
• Ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахлар;
• Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекслар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
• I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
• Муомулага лаётқатсиз ва муомула лаёқати чекланган фуқаролар;
• Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож дкб топилган бошқа шаҳслар.
Мазкур бепул хизматлар Президентнинг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.
Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматларни кўрсатишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиниши лозим.
Клиникалар томонидан кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик ҳажми ойма-ой тақсимланади.
Улар томонидан ойма-ой тақсимот асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар навбат бўйича кўрсатилади.
Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат қилинган кундан бошлаб эдектрон навбатга олинади ва мурожаат этувчиларнинг навбатини онлайн кўрсатиб борилади.
Шоҳруҳ Олимжонов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15