Хусусий нотариусларга лицензия бериш тартиби белгиланмокда

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бунга кўра, Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланади.

Белгиланишича, давлат нотариал идораларда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

• 75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

• 15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи – маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни молиялаштиришга. Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Нодавлат нотариал идораларда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

• 75 фоизи – туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи – бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга.
10 фоизи – хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобрақамига йўналтириб, ўз ихтиёрида қолдирилади.

Қуйидагилар давлат нотариал идораларини ва идоравий нотариал архивларни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

• нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан ажратмалар;
   
• давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар;
    
• идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, реестрлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси;
   
• герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда қоладиган 10 фоизи ва улар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирида:

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун максимал ҳақ миқдорларини тасдиқлаш;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги бир қисмини нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Белгиланишича:

нодавлат нотариат фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг қарорига асосан малака имтиҳони топширилган кундан бошлаб бир ой мобайнида берилади. Бунда, давлат нотариал идоралари нотариусларини танлов асосида тайинлаш тартиби сақлаб қолинади;

фаолият юритаётган нотариусларга уларнинг аризасига асосан малака имтиҳонлари топширмасдан нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилади.

Нодавлат нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланади.

Давлат божи суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

Белгиланишича, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус мақомига эга бўлишга талабгор шахслар уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилгани учун тегишли адлия органларига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хусусий Нотариус Вазирлар Маҳкамаси қарори

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made