Хушхабар: Ўзбекистон Туркия билан авиақатновларни тикламоқчи
Жамият
−
04 Июнь 2020
13417Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан жорий йилнинг 1 июнидан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризмни қайта йўлга қўйишга рухсат берилди. Аммо халқаро туризм масаласи ҳамон сўроқ остида қолмоқда.
Шавкат Мирзиёев раислигида 3 июнь куни ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон карантин тартибларига риоя қилган ҳолда халқаро туризмга эшикларини очишга тайёргарлик кўраётгани қайд этилди.
“1 июндан бошлаб ички туризмнинг ривожланишига катта эътибор бердик. Шу билан бирга, ташқи туризмда қайси мамлакат бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз. Биз дарров самолётларимизни учирамиз. Мана, Туркия билан гаплашяпмиз. Улар ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга қараганда, Туркияда ташқи туризмга жорий йилнинг 1 июлидан старт берилади. Бундан келиб чиқиб тахмин қилинса, ўзбекистонликлар ҳам ёз ойларини Туркияда ўтказиши мумкин. Шу жумладан Туркиядан миллионлаб туристлар Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Туркия айни вақтда коронавирусдан тезлик ва юқори самарадорлик билан қутулаётган мамлакатлар қаторида бормоқда. Ушбу давлатда кунига 40 мингга яқин киши коронавирус тестини топширмоқда.
Айни вақтгача ушбу мамлакатда 166 422 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 4 609 нафари вафот этди, 130 852 киши соғайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь