Хумо вайнес ва “Авто 60 ой” раҳбарига нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

3-саҳифа

image

2021 йилнинг март ойида “Авто 60 ой” МЧЖ раҳбари ва мансабдорларига нисбатан очилган жиноят иши бўйича ушбу МЧЖ раҳбари Жамшид Баҳодировга нисбатан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Эндиликда унга нисбатан Жиноят кодексининг яна бир қанча моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Жамшид Баҳодиров Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а, в” бандлари (Фирибгарлик), 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда. У гарчи 8 йилга қамалган бўлса-да, 1,5 йилда озодликка чиққан ва яна жиноят содир этгани айтилмоқда. 

Шунингдек, Хумо вайнес номи билан танилган блогер, “X vines” МЧЖ раҳбари Ҳумоюн Маҳамаджонов ҳам бир неча жиноятларни содир этишда айбланмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми а“,в” бандлари (Фирибгарлик), 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича иш очилган. 

Бундан ташқари, “Медиа+24” МЧЖ раҳбари Абдуллоҳ Алимжоновга ҳам жиноий иш очилган. У Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (Фирибгарлик), 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) бўйича айбланмоқда. 

Уларнинг устидан 400 нафарга яқин шахс шикоят қилган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан тергов тугаб, иш судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Жамшид Баҳодиров 2021 йилда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 1881-моддаси 2-қисмининг “б,в” бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилганди.

“Авто 60 ой” иши бўйича тайёрланган репортажни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Авто 60 ой Хумо вайнес\

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made