Хотинига памперс едирган эркак устидан суд мажлиси давом этмоқда

3-саҳифа

image

Самаркандда хотинига мажбурлаб памперс едирган эркак иши буйича бошланган суд бугун ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда “Замон” ахборот-таҳлилий дастурининг Telegram’даги каналида хабар берилди. 

Қайд этилишича, суднинг иккинчи кунида жиноят иши буйича гувоҳлар кўрсатма бермоқда. Ҳозирга қадар уч нафар гувоҳ кўрсатма берган. Улар орасида жабрланувчи М.Ваҳобованинг кайнотаси Х.Каримов ҳам бор.  

Суд соат 14:30га қадар танаффус эълон қилган.   

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилмоқда

Маълумот учун, дастлабки суд мажлиси 12 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида айбланувчи Ш.Каримов рафиқаси Мустаҳкам Ваҳобовага қасддан оғир жароҳат етказганини тан олиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақиқий эканини таъкидлаган. Лекин бошқа айбловларни тан олмаслигини билдирган. 

Шунингдек, судланувчи, турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовадан хафа эмаслиги, ҳали ҳам бир-бирини тушуниб, кечириб, бирга яшаш тарафдори эканини таъкидлаган. Мустаҳкам Ваҳобова эса турмуш ўртоғи уни фарзандининг кўз ўнгида таҳқирлаб, ахлат тўла тагликни едиргани, бу каби хўрликлар жуда кўп содир бўлганини айтиб, турмуш ўртоғига қонунда кўрсатилган жазо берилишини сўраган.

Ш.Каримов турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110 (қийнаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мустаҳкам Ваҳобова

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг