Самарқандда хотинига памперс едирган эркакка суд ҳукми ўқилди
Жамият
−
01 Декабрь 2020
17823Самарқандда аёлини боласининг таглигини ейишга мажбурлаб, уни 8 йиллик турмуши давомида муттасил таҳқирлаб ва калтаклаб келган Ш.К.га суд ҳукми ўқилди. Зўравон эр 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди хабар қилди.
Август ойи охирларида ижтимоий тармоқларда эркак ўз рафиқасини дўппослаётгани акс этган видео тарқалган эди. Шундан кейин мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми (ўзини ўлдириш даражасига етказиш), 105-моддаси 2-қисми “г” банди (ўта шафқатсизлик билан баданга қасддан жароҳат етказиш) моддалари бўйича Ш.К.га нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, айбланувчи жорий йилнинг 23 август куни пойтахт Тошкентда қўлга олинди.
Ш.К ўзига эълон қилинган айбловлардан рафиқасини ўз жонига қасд қилишга олиб бориш айбловини тан олмаган. Уни турмуш ўртоғини урганига иқрор бўлган.
Ушбу суд жараёни бир неча кун давом этган. Бугун, 1 декабрда бўлиб ўтган якуний суд ҳукмига кўра, судланувчи Ш.К. тегишли моддалар билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони ўташ 2020 йил 24 августдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Ш.К. сўнгги сўзида суддан узр сўраб, бундай ишларни қайтиб қилмаслигини маълум қилган. Судда қатнашган жабрланувчи Мустаҳкам Ваҳобова эса чиқарилган ҳукмдан розилигини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь