Мустаҳкам эрига қонуний жазо сўраяпти. Эр эса ярашишдан умидвор

3-саҳифа

image

Кеча, 12 ноябрь куни эри томонидан муттасил равишда калтакланиб келган самарқандлик Мустаҳкам Ваҳобованинг турмуш ўртоғи Ш.Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди. 

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З.Аҳмедова раислигида кўриб чиқилди. Суд жараёни тафсилотлари билан танишиш учун судья Зарифа Аҳмедова билан боғландик. 

Маълум бўлишича, айбланувчи Ш.Каримов рафиқаси Мустаҳкам Ваҳобовага қасддан оғир жароҳат етказганини тан олиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ҳақиқий эканини таъкидлаган. Лекин бошқа айбловларни тан олмаслигини билдирган. 

Шунингдек, судланувчи, турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовадан хафа эмаслиги, ҳали ҳам бир-бирини тушуниб, кечириб, бирга яшаш тарафдори эканини таъкидлаган. Мустаҳкам Ваҳобова эса турмуш ўртоғи уни фарзандининг кўз ўнгида таҳқирлаб, ахлат тўла тагликни едиргани, бу каби хўрликлар жуда кўп содир бўлганини айтиб, турмуш ўртоғига қонунда кўрсатилган жазо берилишини сўраган.

Ш.Каримов турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110 (қийнаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Ҳозирча суд иши ниҳоясига етмаган ва томонлар фикри эшитилиб, ўрганилган. Суд 2020 йил 18 ноябрь кунига қадар танаффус эълон қилди.

Суд мажлиси давом этади. 

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мустаҳкам

Баҳолаганлар

582

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг