Хотин-қизларга қўшимча давлат гранти асосида квота ажратилади
Жамият
−
13 Июнь 2020
10306Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажартилади. Бу ҳақда “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
“Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.
Эндиликда абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.