Хотин-қизлар учун давлат гранти ҳудудлар кесимида тақсимланди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йилида хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилида хотин-қизлар учун энг кўп квота Фарғона вилоятига (221 та) ажратилган. 

Вилоятлар кесимида квоталар тақсимоти қуйидагича:

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 111;
•  Андижон – 183;
•  Бухоро – 112;
•  Жиззах – 81;
•  Қашқадарё – 193;
•  Навоий – 60;
•  Наманган – 165;
•  Самарқанд – 227;
•  Сурхондарё – 155;
•  Сирдарё – 50;
•  Тошкент вилояти – 177;
•  Фарғона – 221;
•  Хоразм – 110;
•  Тошкент шаҳри – 155.

Қайд этиш керак, аввалги ўқув йилларида квоталар ҳудуд кесимида умумий берилар эди. Жорий йилда қуйидаги 3 та соҳага бўлиб, алоҳида квота бериладиган бўлди:

•  аниқ ва табиий фанлар;
•  техника фанлари;
•  тиббиёт фанлари.

Яъни жорий йилдан бошлаб, танлов умумий ҳудуд кесимида эмас, мана шу соҳалар ичида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

хотин-қизлар давлат гранти

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг