Хорватияда президентликка сайловда мухолиф партия номзоди ғолиб бўлди

Олам 1921
image

Кеча, 5 январь куни Хорватияда президентлик учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унда мухолиф Социал-демократик партия номзоди, собиқ Бош вазир Зоран Миланович ғолиб бўлди.

У икки тур якунларига кўра, кўпроқ овоз тўплаб, амалдаги Президент Колинда Грабар-Китаровични ортда қолдирди.

99,54 фоиз бюллетенлар сараланганда Зоран Миланович 52,70 фоиз, Грабар-Китарович 47,30 фоиз овоз йиғгани маълум бўлди. 

Хорватия Далват сайлов комиссияси маълумотига кўра, натижалар ҳозирча якуний эмас. Аниқ натижалар чет давлатлардаги сайлов участкаларидаги натижалар ҳақида ахборот берилгач маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Хорватияда президентлик сайловларининг биринчи тури ўтган йилнинг 22 декабрь куни ўтказилганди. Сайловнинг биринчи турида 11 нафар номзод иштирок этганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3
t
×