Хорватияда Президентни сайлаш 2-турга қолди
Олам
−
23 Декабрь 2019
3388Кеча, 22 декабрь куни Хорватияда ўтган президент сайловларида мутлақ ғолиб аниқланмади. Кўрсатилган номзодлардан ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз йиғолмади. Шу сабабли 5 январда сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтади.
Мамлакат давлат сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 2-турга Социал-демократик партия вакили Зоран Миланович 29,57 фоиз овоз билан ва амалдаги президент Колинда Грабар-Китарович 26,65 фоиз овоз билан ўтди.
Ҳаммаси бўлиб сайловларда 11 номзод иштирок этган.
Хорватия Президенти асосан вакиллик вазифаларини бажаради ва мамлакатнинг ички ҳамда ташқи сиёсати бўйича қарорлар қабул қила олмайди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023