Хорватия мундиаль учун таркибини эълон қилди

Спорт

image
Хорватия терма жамоаси 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу рўйхатдан, “Милан”нинг 40 ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳам жой олган. бўлажак Жаҳон чемпионатида унинг миллий терма жамоа сафидаги бешинчи мундиали бўлади.

У Хорватия терма жамоаси тарихидаги энг тажрибали футболчилардан бири ҳисобланади. Модрич терма жамоа сафида 196 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урган.

Хорватия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида “Л” гуруҳида Англия, Гана ва Панама билан бирга бир гуруҳдан жой олган. 2022 йилги турнир бронза медаль соҳиблари дастлабки учрашувни жорий йилнинг 18 июнь куни Англияга қарши ўтказади.

Мақола муаллифи

Теглар

Хорватия Жаҳон чемпионати Лука Модрич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг