Хорижликларга Хитойдан бола асраб олиш тақиқланмоқда
Олам
−
07 Сентябрь
4333Хитой ҳукумати болаларни халқаро асраб олиш дастурини тугатмоқда. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингга таяниб, “Тhе Guardian” хабар берди.
У брифингда Пекин энди Хитойдан болаларни асраб олишга рухсат бермаслигини айтди.
“Биз хитойлик болаларни асраб олмоқчи бўлган хорижий ҳукуматлар ва оилаларга уларнинг яхши ниятлари, кўрсатган меҳр-мурувватлари учун миннатдорлик билдирамиз", дейди Мао Нинг.
У Хитойдаги АҚШ дипломатлари билан телефон орқали суҳбатда Пекин истисно бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, “ҳеч қандай босқичда ишларни кўриб чиқишни давом эттирмаслигини” айтди. Бундан норози бўлган АҚШ элчихонаси Хитой фуқаролик ишлари вазирлигидан ёзма равишда тушунтириш талаб қилмоқда.
Маълумот учун, америкалик оилалар Хитойдан 82 674 нафар бола асраб олган. COVID пандемияси туфайли 2020 йилдан бошлаб давлатлараро асраб олишлар асосан тўхтатилган эди ва Хитойнинг сиёсий, демографик ва иқтисодий аҳволидаги ўзгаришлар ушбу соҳадаги кўпчиликни асраб олиш сиёсати тугатилиши ёки қаттиқлашишини кутишига олиб келди.
LiveБарчаси