Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ташкил этилди
Жамият
−
25 Июль 2019 4438 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 июлдаги қарори билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Низомга мувофиқ, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этишга, хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Агентликка инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг тақдимномаси бўйича Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Агентлик фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
Агентлик ходимларига вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь