Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Жамият

image

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан)” бўлими орқали амалга оширилади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made