Хориждан 39 минг ўзбекистонлик олиб келинди, яна 12 мингги қайтарилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантирилган.

“Касалликка қарши курашиш билан бирга, чет эллардаги фуқароларимиз ҳақида ҳам қайғуряпмиз. Ҳозирги кунгача хориждан 39 минг нафар юртдошларимизни олиб келдик. Ташқарида оғир аҳволда қолган яна 12 минг нафар фуқаромизга тегишли ёрдам кўрсатиб, уларни юртимизга олиб келиш чоралари кўрилмоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Президент аввал ҳам Дубай, Россия, Туркияда оғир аҳволда қолган 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилиши ҳақида айтиб ўтганди. Шундан сўнг 24 майгача бўлган муддатда 12 та чартер рейс амалга ошириш белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг