Хоразмдаги педофиллар иши Тошкентда кўриб чиқилади

3-саҳифа

image

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан ўн ой давомида жинсий алоқа қилиб келган амалдорларнинг иши Тошкентда кўриб чиқилади. Бу ҳақда Олий суднинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов маълум қилди. 

Қайд этилишича, ушбу иш апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар судига юборилган. Суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилиши, қўшимча маълумот эса суд жараёни якуни бўйича берилиши маълум қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, Хоразмдаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари (3 нафар қиз) 10 ой давомида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи томонидан зўрлаб келинган. Уларга нисбатан 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, уларга шароит яратиб берган болалар уйи раҳбари 5 ярим йилга қамалган. 

Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдириб, енгил жазо бўйича Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилгани ҳақида хабар қилган эди.

Кейинроқ Олий суд ушбу ишни кассация тартибида шу йилнинг 6 апрель санасида кўриб чиқиши маълум қилинганди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг