Хоразмдаги чойхонада бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Хоразмда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланди. Уларнинг уч нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 20 февраль куни соат 17:40 ларда Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Шовот маҳалласида жойлашган “Ортиқ ота” номли чойхонада, эгаси фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С., ҳамда фарзандлари З.О., О.О., ва Х.О. чойхонанинг ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланганлар.

Натижада К.О., турмуш ўртоғи И.С., ва фарзанди Х.О., ҳодиса жойида вафот этишган, икки нафар фарзанди З.О., ва О.О. кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг