Хоразмдаги бозорлардан бирида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
24 Июль 2023
5603Хоразмнинг Хива шаҳридаги бозорлардан бирида бугун, 24 июль куни ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 24 июль куни соат 17:42 да Хоразм вилояти Хива шаҳри “Цангар” МФЙ Элобод кўчасида жойлашган “Хива Буюм бозори” ҳудудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига 17:50 да етиб борган ва 19:25 да ўраб олиниб, соат 20:10 га келиб бартараф этилган. Ёнғиндан 1000 квадрат/метр майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталар зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги энг катта бозор ёниб кетганди.
LiveБарчаси